RU

Последние новости

11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  1 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  1 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  5 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  4 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4

"Имкон" жамоаси қайта тикланмоқда Новости

"Имкон" жамоаси қайта тикланмоқда

Бундан бир неча йиллар олдин ўзининг чиройли ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Олтиариқнинг “Имкон” жамоаси ҳақида эшитган бўлсангиз керак.

Ҳозирги кунда мазкур жамоани қайта тиклаш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.

Бугун мазкур жамоа раҳбарияти томонидан махсус йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда “Имкон” футбол клубини қайта тиклаш ва жамоанинг янги мавсумда Про-лига “В” гуруҳида иштирок этишини таъминлаш ва бу борада зарурий тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилишда жамоа бошлиғи ва бош мураббий масаласига ҳам ойдинлик киритилди. Унга кўра, Олтиариқ футболи ривожи йўлида меҳнат қилиб келаётган Мухаммадзиёҳиддин Мирзаев “Имкон” футбол клуби раиси сифатида фаолият юритадиган бўлди. Тажрибали мураббийларидан бири Камол Жўнашев “Имкон” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Жамоа аъзолари эртадан мавсумга тайёргарликни бошлашади. Мураббийлар штаби жамоа сафига маҳаллий футболчиларни таклиф этишни режалаштирмоқда. Машғулотлар Олтиариқ тумани Полосон қишлоғида жойлашган “Имкон Арена” стадионида бўлиб ўтади.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика