RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  7 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  21 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" Новости

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Қўқон-1912"

Бугун Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган учта ўйин бўлиб ўтади. "Бунёдкор" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

Турнир жадвалида "Бунёдкор" 3-ўринда бормоқда ва бу жамоанинг кучли олтиликка кириши ҳал бўлган. "Қўқон-1912" эса 24 очко билан 8-ўринда боряпти. Қўқонликларни олтинчи ўриндаги "Металлург"дан атиги уч очко ажратиб турибди, шундай экан кураш охиригача кечади.

Бугун "Бунёдкор" ўз майдонида 10-баҳсини ўтказади. Бунгача ўтказилган тўққизта баҳсдан 7тасида жамоа зафар қучган. Бир бор дуранг ўйнаб, бир марта мағлуб бўлган. "Бунёдкор" ўз майдонида фақат "Локомотив"га имкониятни бой берган. АГМК билан эса дуранг қайд этган. Уйдаги ўйинларда тўплар нисбати 17-8.

Биласизми? "Бунёдкор" ўз майдонидаги охирги тўртта учрашувда фақат ғалаба қозонди. "Қалдирғочлар" уйда "Навбаҳор" (2:1), "Қизилқум" (2:0), "Нефтчи" (2:1) ва "Насаф" (2:1)дан устун келишди.

"Қўқон-1912" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа сафарда шу пайтгача 9та учрашув ўтказиб, фақат биттасида ғалабага эришган. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари 2-турда "Қизилқум"ни мағлуб этиб қайтишган. Шундан кейин бу жамоа тўрт марта дуранг ўйнади ва шунча беллашувда мағлуб бўлди. "Қўқон-1912"нинг сафардаги тўплар нисбати 5-9.

Факт: "Қўқон-1912" сафарда қаторасига олтита ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Шунингдек, охирги иккита ўйини мағлубият билан тугаган. "Қўқон-1912" сўнгги бор сафарда "Пахтакор"дан очко олган. Жамоа 1:1 ҳисобини қайд этган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика