RU

Последние новости

09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  2 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  6 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  10 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  0 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  9 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  10 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  6 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  9 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  14 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  13

Баҳодир Аҳмедов: "Саралаш олдидан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун бирорта жамоа йўқ эди..." Новости

Баҳодир Аҳмедов: "Саралаш олдидан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун бирорта жамоа йўқ эди..."

Кеча футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Тошкентда Тожикистон ёшларига 2:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва Осиё чемпионати йўлланмасидан махрум бўлди.

Кечаги ўйиндан сўнг ёшларимиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовдан қисқа интервью олдик.

- Нима учун бугун бундай шармандали натижа қайд этилди?

- Болалар яхши ўйнашга ҳаракат қилишди, лекин жуда кўп хато қилишди. Бундан эса Тожикистон фойдаланиб кетди. Биз ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Рақибимиз хатолардан унумли фойдаланишди ва ҳақли ғалабага эришишди.

- Нима учун жамоа бирорта терма жамоа билан эмас, жорий йилни ҳаваскорлар чемпионатида ўтказган "Максам-Чирчиқ" билан ўртоқлик ўйини ўтказди?
- Чунки, ўртоқлик ўйини ўтказиш учун бошқа терма жамоалар йўқ эди. Шу сабаб, "Максам-Чирчиқ" билан назорат ўйини ўтказган ҳолда саралашга тайёргарликни якунлаган эдик. Таиланд, Малайзия ёки яна бошқа жамоалар ўзида тайёрланаётган эди. Биз минтақамиздагилардан Қирғизистон ва Тожикистон билан бир гуруҳда бўлганимиз сабаб улар билан ўртоқлик ўйини ўтказа олмас эдик. Туркманистон ёшлари билан назорат баҳси ўтказишимиз мумкин эди. Лекин, улар таклифимизни рад этишди.

- Нима учун учрашувнинг сўнгги сонияларида ҳам ўйновчи дарвозабонни майдонга ташладингиз? Ахир, 2:6 ҳисоби ҳам бизни қониқтирар эди. Ёки бундан хабарингиз йўқмиди?
- Очиғи, кеча ҳам, ўйиндан олдин ҳам мағлуб бўлишимиз мумкинлиги ҳақида умуман ўйламаган эдик. Фақат ғалабани кўзлагандик. Шу сабаб, ҳисобда ортда бораётганимизда таваккал қилиб бешинчи ўйинчини туширдик.

Рейтинг: -35   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика