RU

Последние новости

18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  1 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  7 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  16 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  44 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  13 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1

Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти" Новости

Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг (2:0) наманганликлар бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Рақибни ишончли ғалаба билан табрикламоқчиман. Яхши ўйин бўлди. 5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Кетма-кет уч ўйиндан буён таркиб ўзгармаяпти. Ротациясиз ўйнаб келмоқдамиз. Умид қиламанки, танаффус пайтида селекция ишларини олиб борамиз ва жамоамиз кучаяди" - деди Сергей Лушчан бугунги баҳсдан сўнг.

- "Навбаҳор"га кўпроқ тўп билан ўйнаш қулай. Жамоангиз тўпни назорат қила олади, ритмни ҳам. Бугун эса бунинг иложи бўлмади. Бу нима билан боғлиқ? Тўпга эгалик қилишдаги камчиликларнинг сабаби нима?

- Эҳтимол, бу рақиб туфайли бўлгандир. Ҳар қандай жамоа рақиб имкон берган тарзда ўйнайди. Бугун ўйинимиз қовушмади. Шундай бўлса-да, умид қиламанки, бу йигитларда бундай камчиликлар ортда қолади. 11 киши, 15 ўйинни деярли алмаштиришларсиз ўйнади. Ўринбосарсиз ўйнайдиган, ўрнини ҳеч ким боса боса олмайдиган ўйинчилар бор. Шунинг учун шундай натижа қайд этилган бўлса керак. Кетма-кет уч турдан буён шундай чарчоқ ва толиқиш билан ўйнаб келмоқдамиз.

Бу футбол, иккинчи бўлимда икки метр масофадан иккита гол уриш учун имкониятимиз бор ва ўйин натижаси шунчаки ўзгариб кетган бўлар эди. Бу ерда биз гол урмадик, рақиб эса саккизта гол уриши мумкин эди. Улар ўзларининг иккита голини уришди ва ҳақли ғалабага эришишди. "Пахтакор" жуда яхши жамоа. Биз жуда қийин баҳс бўлишини билардик. Ўйинда ким хато қилишини олдиндан айтиб бўлмайди. Ўтказиб юборган иккинчи голимиз кулгили, биринчиси ҳам ҳимоядаги хатодан сўнг юзага келди. Буни тахмин қилишнинг иложи йўқ, майдондаги футболчи сирғаниб кетди, холос.

Бизнинг муаммоларимиз бор, ҳар бир жамоанинг ўз муаммолари бор, шунинг учун аста-секинлик билан буларнинг барчасини ҳал қиламиз. Ҳали ҳеч нарса йўқотмадик, биз кучайишимизга ишончим комил. Айниқса, бизда деярли ротация бўлмаётган позицияларда. Танаффусдаги йиғинда барчасини кўриб, таҳлил қилиб чиқамиз ва бир хулосага келамиз.



- Кўплаб мухлислар Одиловнинг эрта алмаштирилиши нима билан боғлиқлигига қизиқишмоқда, чунки Одилов алмаштирилгандан сўнг ҳужумлар бироз сустлашиб қолгандек кўринди...

- Биринчидан, Одилов танаффусда ҳам, ўйин олдидан ҳам айтган кўрсатмаларимни бажармади. У ҳаракат қилмоқда, лекин биз ундан бироз бошқа нарсани кутяпмиз. Жиянов ва Одилов яққол ҳужумкор футболчилар, "Пахтакор" каби жамоалар билан эса жарима майдончасидан жарима майдонигача ишлаш керак ва бизнинг дарвозамиз олдида яратилган барча вазиятларнинг 90 фоизи уларнинг ортга қайтмагани туфайли рўй берди. Бу фақат қанот ҳужумчиларимиз ҳимояда мутлақо ишламаётганлиги туфайли. Мен уларни бешинчи дақиқадаёқ алмаштирган бўлардим. Уларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар бўлса эди.

- "Навбаҳор" танаффусда қанчалик кучайиши мумкин? Селекция ишлари олиб бориладими?

- Месси ва Роналдуни жамоамизда аниқ кўрмайсиз. Нарх ва сифатга мос футболчиларни сафимизга жалб этамиз. Маҳаллий футболчилар бўйича бир-иккита таклифлар бор, лекин ҳозир барча футболчиларда амалдаги шартномалар бор. Яна қаердадир эса ўзимиз футболчиларни топишимиз керак бўлади.

- "Навбаҳор"дан бугун дадилроқ ўйин кутган эдим. Айниқса биринчи бўлимда, танаффусга қадар жамоангиз намойиш этган суст ўйиннинг сабаби нимада? Балки футболчилар руҳий жиҳатдан тайёр бўлишмагандир?

- Йўқ. Аксинча, "Пахтакор" каби жамоалар билан ўйнашимиз осонроқ. Бизга ёпилиб оладиган жамоалар билан ўйнаш қийинроқ. Бугун бир нечта асосий футболчиларимизнинг ўйини қовушмади. Улар ўйиндан тушиб қолишди десак ҳам бўлади. Айнан шу футболчилар захирасиз ўйнашади. Айтмоқчиманки, ушбу жиҳатни уч турдан бери сезяпман. Аммо қаердадир, барибир ушбу ўйинчилар ўйин темпидан тушиб қолишмоқда. Ҳаттоки машғулотларда ҳам бу кўзга ташланмоқда.

Бу ерда қўрқинчли ҳеч нарса йўқ. Олдинга юришда давом этамиз ва хулосалар чиқарамиз, шунинг учун яна бир бор айтаман: умид қиламанки, жамоамиз таркиби кучаяди. Жамоанинг молиявий имкониятлари ҳам кучайтирилиши керак. Сабаби иккинчи даврада барча жамоалар нималарга қодир эканлиги кўрина бошлайди.

- Бу мавсумда дарвозабонлар бошқа мавсумлар билан солиштирганда анча кўпроқ хатоларга йўл қўймоқда. Бу нима билан боғлиқ?

- Бу айнан бизнинг жамоамиздами?

-Йўқ, умуман. 

- Чунки футбол ўзгаряпти. Эътибор берган бўлсангиз, ҳозир дарвозабонлар, бу деярли ўн биринчи майдондаги ўйинчи, ҳамма ҳам болалар мактабида айнан оёқ билан ўйнаш қобилиятига катта эътибор бермаган. Менинг фикримча, мураббийларнинг, болалар дарвозабонлари бўйича мураббийларнинг камчилиги. Шу билан бирга, мен аниқ биламанки, бу жуда катта муаммо. Кўплаб мактабларда дарвозабонлар мураббийси йўқ. Замонавий футбол талаблари шундай, дарвозабон оёқлари билан яхши ўйнай олиши керак. Қаердадир хатоларга йўл қўймоқдамиз. Бу нормал ҳолат.

Агар одам хато қилса ва кейинчалик уни таҳлил қилмаса ва бир хил нарсани такрорласа, бу ўша ўйинчининг ақлий ривожланишига боғлиқ масала, лекин агар ўйинчи бир марта хато қиладиган бўлса, бу қандайдир муаммо деб ўйламайман. Мен учун энг муҳими, барча футболчилар майдонда қўрқмай футбол ўйнаши. Майдонга чиқиб, футбол ўйнашдан қўрқишнинг нима кераги бор? Ҳа, Эргашев ўша вазиятда ишончлироқ ўйнамоқчи эди, лекин Сергеев каби футболчилар бор. У анча тажрибали футболчи ва тўпни олиб қўйди. Бу вазиятда ҳеч ким уни уришмоқчи эмас. Айнан у футбол ўйнашни хоҳлаган, шунинг учун мен бундай футболчилар томонида бўламан.

Агар у шунчаки қўрқиб, тўпни тепиб юбораверадиган бўлса, менга бундай дарвозабоннинг нима кераги бор? 

- Жамоани ёзда тарк этадиган футболчилар аниқми?

- Ҳа, биз 3−4 футболчини қўйиб юборишни режалаштирмоқдамиз, чунки ўйнамаётган футболчиларни ушлаб туриш ва уларга пул тўлаш бефойда. Бизда бу йил ҳозирча, молиявий томондан маълум муаммолар бор. Қаердадир сотишимиз мумкин, кўрамиз, балки пул ҳам ишлаб олармиз. Қарзлар билан ҳисоб-китоб қиламиз. Барчасини расман клуб эълон қилади. Аниқ қарор қабул қилинганидан сўнг. Биз футболчиларни кўчага чиқариб юбора олмаймиз-ку, шунинг учун улар дастлаб янги жамоа топишлари керак. Умид қиламанки, ушбу футболчилар янги клубларида ёрқин ўйин намойиш этишади. Улар шунчаки ҳозирги ўйин услубимизга мос эмас.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика