RU

Последние новости

00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  3 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  0 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  2 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  3 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  24

Андижон вилояти ҳокими "Андижон" жамоаси билан учрашди Новости

Андижон вилояти ҳокими "Андижон" жамоаси билан учрашди

ПРО-Лига пешқадами «Андижон» жамоаси эртага ўз майдонида «Сурхон» қарши баҳс олиб боради.

Мазкур муҳим учрашувдан олдин Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бугун тушликдан сўнг клуб қароргоҳига ташриф буюриб, «Андижон» жамоаси аъзолари билан учрашди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Қўшақбоевич футбол клубининг хаётига бефарқ эмаслигини билдириб, жамоа айни дамда турнир жадвалида пешқадам бўлиб турганидан хурсанд эканлигини таъкидлади ҳамда чемпионатнинг қолган 4та учрашувини ҳам мана шундай юқори нотада ўтказиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритишга бор кучни ишга солишлари муҳимлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов жамоада юзага келган молиявий масалаларни тез орада ижобий томонга ҳал этиб, ҳар қандай муаммолар бартараф этилишини аълоҳида таъкидлаб ўтди.

Ишчан ва самимий руҳда кечган мазкур йиғилишда Шуҳратбек Абдураҳмонов эртанги «Сурхон»га қарши муҳим ўйинда «Андижон» жамоасига омад тилади.
Ўз навбатида «Андижон» ФК бош директори Маъруфжон Абдисаломов ҳам йиғилишда сўз олиб, вилоят ҳокимига жамоага қаратаётган эътибори учун ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. Шунингдек таркибдаги футболчиларга тўлиқ ишонишини аълоҳида таъкидлаб, насиб қилса чемпионатни 1-ўринда тугатиш учун бор куч ва маҳоратини ишга солишларини айтиб ўтди.

Дўстона ва самимий тарзда ўтган учрашув шу тариқа якунига етди.

«Андижон» матбуот хизмати.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика