Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"
07 июл 12:18
Новости


Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"
"Насаф" ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой "Динамо"га қарши учрашувдан сўнг (2:2) қаршиликлар сафини тарк этаётгани ҳақида гапирди.
"Ёшлигимдан бери шу жамоадаман. Бу ерда барчаси бошланган, орзулар ва ниятлар. Бу жуда оғир ва қийин вазият, аммо мен янги саҳифани очишга қарор қилдим. Ҳали хайрлашганим йўқ. Барчаси шу ерда бошланган ва барчаси шу ерда тугайди. Мен яна қайтиб келаман.
Янги жамоам номи тез орада эълон қилинади. Бугунги ўйин жуда оғир ўтди. "Динамо" анча яхши ўйнади. Биз охиригача ҳаракат қилдик ва ютқазмадик.
Хайрлашиш сал оғирроқ кечди, сабаби ёшлигимдан бери ўйнаб келаётган жамоам. Иккинчи давра "Насаф" учун яхши кечишини тилаб қоламан", – дея фикр билдирди Акмал Мозговой микст-ҳудудда.
Похожие новости
15:35
"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради 18
14:57
"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда 21

Комментарии