RU

Последние новости

23:58Шквирин "Андижон"да  0 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  2 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  7 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  3 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  12 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  13 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  4 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7

2019 йил жамоаларимизни кутиб турган мусобақалар рўйхати Новости

2019 йил жамоаларимизни кутиб турган мусобақалар рўйхати

Теги :  2019 йил
Бу йил терма жамоаларимиз ва клубларимиз бир қатор халқаро мусобақаларда иштирок этишади.

Биз ОФК расмий сайти томонидан тақдим этилган 2019 йил тақвими билан таништирамиз.

Дастлаб бизнинг жамоаларимиз иштирок этадиган мусобақалар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

5 январь куни БАА мамлакатида ҳисоб бўйича 17-Осиё Кубоги мусобақаси бошланади. Унда тарихда илк бор 24та жамоа иштирок этади. Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси "F" гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон билан беллашади. Қитъа чемпионати 1 февралга қадар давом этади.

9 январь  Ўзбекистон - Уммон
13 январь Ўзбекистон - Туркманистон  
17 январь Ўзбекистон - Япония

Кейинги мавсумда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф ўйинлари эса 5, 12 ва 19 февраль кунлари бўлиб ўтади. Унда "Пахтакор" ва АГМК клублари иштирок этишидан хабарингиз бор. АГМК 12 февралда ўз уйида Тожикистонинг "Истиқлол" клуби билан ўйнайди. Бу учрашув ғолиби 19 февраль куни Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби билан гуруҳ босқичига чиқиш учун майдонга тушади. "Пахтакор" эса 12 февралда Тошкентда Ироқнинг "Эйр Форс" клуби билан ўйнайди. Бу ўйин ғолиби 19 февралда БААнинг "Ал Наср" клуби меҳмони бўлади. Ўзбекистон чемпиони "Локомотив" клуби тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида қатнашади. Гуруҳ босқичи ўйинлари 4-6 март кунлари старт олади. Бу босқич 22 майга қадар давом этади. ОЧЛ-2019 финаллари 9 ва 24 ноябрь кунларига белгиланган.

18-26 март кунлари Тошкентда U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичи гуруҳларидан бири бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иштирок этади. Гуруҳдаги рақибларимиз Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон бўлади.

1-9 апрель кунлари 2020 йил Токио мезбонлик қилувчи Олимпиада ўйинларига дастлабки саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Унда Карима Йўлдошева бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси иштирок этади. Ҳозирча саралаш баҳсларига қуръа ташланмаган.

8-18 август кунлари Эроннинг Исфахон шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги чемпиони АГМК клуби иштирок этади.

14-22 сентябрь кунлари 2020 йилги ўсмирлар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Ҳозирча бу саралаш баҳсларига қуръа ташланмаган. Мусобақада 2004 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан иборат терма жамоалар қатнашишади.

28 сентябрь - 6 октябрь кунлари 2020 йилги ёшлар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Ҳозирча бу саралаш баҳсларига ҳам қуръа ташланмаган. Бу мусобақада 2001 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан иборат терма жамоалар иштирок этишади.

Октябрь ойининг 16-27 саналарида футзал бўйича 2020 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Ҳозирча саралаш механизми ва чемпионат қайси давлатда бўлиши маълум эмас.


2019 йилда бизнинг жамоалар қатнашмайдиган бир қатор мусобақалар ҳам ўтказилади.

7-17 март кунлари Таиландда пляж футболи бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. 2017 йилги қитъа чемпионатида қатнашишдан бош тортган Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги мусобақада иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган.

23 май - 15 июнь кунлари Польша ёшлар ўртасидаги U-20 Жаҳон чемпиони ўтказилади. Осиёдан мазкур мусобақада Қатар, Япония, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони терма жамоалари қатнашишади.

7 июндан 7 июлгач Франция аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бизнинг қитъада Австралия, Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Таиланд терма жамоалари мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.

5-27 октябрь кунлари Перу мамлакатида ўсмирлар ўртасидаги U-17 Жаҳон чемпиони бўлиб ўтади. Осиё қитъасидан ушбу мундиалда Австралия, Япония, Жанубий Корея ва Тожикистон терма жамоалари иштирок этади.


2019 йилги мусобақалар рўйхати
ТЕРМА ЖАМОАЛАР

5 январь - 1 февраль - Осиё Кубоги
7-17 март - Пляж футболи бўйича Осиё чемпионати
18-26 март - U-23 Осиё чемпионати саралаши
23 май - 15 июнь - U-20 Жаҳон чемпионати
14-22 сентябрь - U-16 Осиё чемпионати саралаши саралаши
28 сентябрь - 6 октябрь - U-19 Осиё чемпионати саралаши
5-27 октябрь - U-17 Жаҳон чемпионати

ФУТЗАЛ
14-23 июнь - Футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати
8-18 август - Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
16-27 октябрь - Футзал бўйича Осиё чемпионати саралаши

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ
23 февраль - 3 март - Аёллар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионати саралаши
1-9 апрель - 2020 Олимпиада саралаши (Аёллар)
22-30 апрель - Аёллар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати саралаши
7 июнь - 7 июль - Аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати
15-28 сентябрь - Аёллар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионати
27 октябрь - 9 ноябрь - Аёллар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати



Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика