RU

Последние новости

12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   1 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  1 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  10 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  11 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  3 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  7 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  3 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   8 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4

Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари Новости

Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари

7 июль санасида Суперлиганинг биринчи даврасига якун ясалганидан хабарингиз бор.

Айни пайтда жамоалар танаффусга йўл олишган. Ёзги трансфер ойнаси эса давом этмоқда. 

Championat.asia сайти ўз анъанасига мувофиқ биринчи давранинг энг яхшиларини тузиб чиқди.

Championat.asia сайти талқинига кўра 1-давранинг энг яхши дарвозабони – Абдувоҳид Неъматов ("Насаф").

Ўтган мавсум Суперлигада энг зўр ўйинчилардан бири бўлган ва "Насаф"нинг чемпионлигига катта ҳисса қўшган Абдувоҳид Неъматов 1-даврада ишончли ҳаракатлари билан жамоаси қўрғонини хавфдан сақлаб турди. Шундай қилиб, Абдувоҳид Неъматов Championat.asia талқинида 1-давранинг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.

Неъматовнинг 1-даврадаги статистикаси: 14 ўйин, 6 қуруқ ўйин, 33 та сейв ("Sofascore" порталига кўра), 11 та гол ўтказган.


Championat.asia сайти талқинига кўра 1-давранинг энг яхши мураббийи – Вадим Абрамов ("Динамо").

Суперлиганинг гранд клубларига таққослаганда анчайин камтар таркибга эга бўлган "Динамо" Абрамов бошчилигида биринчи давранинг ёрқин жамоаларидан бири бўлди. Ўйин томонлама ҳам самарқандликлар мухлислар меҳрини қозонишди. "Динамо" 15 ўйинда 8 ғалаба, 5 дуранг ва 2 мағлубият қайд этди ва биринчи даврани 3-ўринда якунлади. Шундай қилиб, Вадим Абрамов Championat.asia талқинида 1-давранинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 1-давранинг энг чиройли голи муаллифи – Икром Алибоев ("Нефтчи").

Суперлиганинг 14-турида "Қизилқум" жамоаси ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилди. Учрашувнинг 68-дақиқасида фарғоналиклар ярим ҳимоячиси Икром Алибоев чамаси 28-30 метрлардан рақиб дарвозасининг тўққизлигини нишонга олди ва ҳисобни очди. Ана шу шедевр Championat.asia талқинига кўра 1-давранинг энг чиройли голи дея эътироф этилди.




Championat.asia сайти талқинига кўра 1-давранинг энг яхши футболчиси – Игорь Сергеев ("Пахтакор").

ОК-2024 да олган жиддий жароҳатидан кейин узоқ вақт футбол ўйнай олмаган Игорь Сергеев мавсум стартидан олдин "Пахтакор"га қайтди. Қайтганда ҳам энг яхши формасига кириб олди. Игорь биринчи даврада 11 та гол урди ва битта ассист берди. Айни пайтда тўпурарлар пойгасида якка пешқадам бўлиб турибди. Шундай қилиб, Игорь Сергеев Championat.asia талқинида 1-давранинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди.


Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика