RU

Последние новости

16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик ҳужумчини нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  7 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  9 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  10 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  5 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  1 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  3 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   1 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  4

Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади? Новости

Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?

"90minutuz" подкастининг навбатдаги меҳмони Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов бўлди.

Подкаст муаллифларидан бири Нодирхўжа Юлдашев тажрибали ҳужумчидан Европадан Евросиёга кўчиб ўтишига нима сабаб бўлгани билан қизиқди.

"Тўғрисини айтсам, аввало, 30 ёшга кирганимни таъкидлаб ўтишим жоиз. Энди фақат футбол эмас, фаолиятим якуни ва молиявий томонни инобатга олишим керак. 

БАА ва Қатардан аниқ таклифлар бор эди. Мени ўйлантирган нарса олдимиздаги Жаҳон чемпионати бўлди. Ўйлашимча, айнан Туркия чемпионати ўртамиёна даражада. БААдан кучлироқ, Италиядан сал орқада. 

Бундан ташқари, "Истанбул Башакшеҳир" Конференциялар Лигасида қатнашишини инобатга олдим. Туркиянинг каттароқ жамоаларидан ҳам таклифлар бор эди, бироқ "Истанбул Башакшеҳир" ёш клуб эканлиги ва инфраструктурасидан келиб чиқиб шу жамоани танладим. Бу ерда бошқа жамоаларга қараганда босим камроқ ва менда аниқ етарлича ўйин амалиёти бўлади. Худо хоҳласа, жароҳатларсиз ўйнаб турсак, бу Жаҳон чемпионати учун яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ҳар тарафлама қулай келишувга эришдик", – деди Шомуродов.

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика