

"Ўйлашимча, Златан Гвардиоладан ўч олмоқчи. Лекин бу унинг ҳаётдаги энг олий мақсади эмас. Ғалабадан кўра мағлубиятлар сени кўп нарсага ўргатади. Душманликдан ташқари Златан Пепни мураббий сифатида ҳурмат қилишини таъкидлаган. Аммо инсон сифатида Пеп Златанга ёқмайди. Буни у кўп бора такрорлаган", - дейди Райола.
Эслатиб ўтамиз, Златан Ибрагимович айнан Пеп туфайли "Барселона"дан кетганди.
Хосеп Гвардиола "Манчестер Сити"ни ўз бошқарувига олгани туфайли ҳам Златан "Юнайтед"га ўтиши кутилмоқда.



