Златан Ибрагимович Конор ва Хабиб ўртасидаги жангда ким ғолиб бўлишини айтди

Aslanov Jasurbek
6 окт 2018, 12:06
"Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович Хабиб Нурмагомедов ҳамда Конор МакГрегор ўртасида ўтказиладиган UFC жангида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди.

"Хабиб ғалаба қозонади деб ўйлайман, чунки агар у сизни ушлаб олса Нурмагомедовнинг қўлларидан чиқиб кета олмайсиз.

Хабиб рақибларни азоб чекишга мажбур қилади. Нурмагомедовга қарши жанг қилаётганлар таслим бўлади. Хабиб Конордан хавфлироқ. Мен бошқа рус жангчисини эслайман - Фёдор Емельяненко. У ҳам шундай жанг қиларди" - дейди Златан Ибрагимович.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: eurosport.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›