

“Биламан, қачондир “Реал”даги фаолиятим ўз якунига етади. Шу боисдан муваффақиятга эришиш учун бор имкониятдан фойдаланишим зарур. Мен ўзимга айтаман: “Сенда яна ўн кун бор, шу ўн кун ичида нима қилиш мумкин бўлса барчасини бажар. Агар сенда ярим йил бўлса — нимани бажариш имкони бўлса, барчасининг уддасидан чиқ! Бошқа ҳеч нарсани ўйламайман. Биламан, мен бу ерда 10 йил ишламайман”, — дейди Зидан.




