"Ювентус"га Рэмзи ва Эриксен керак

Tolibjon Qosimov
19 ноя 2018, 13:29
Туриннинг "Ювентус" клуби марказий ярим ҳимоячи қидирмоқда.

Бу ҳақда "Tuttosport" нашри маълум қилди. Асосий даъвогарлар иккита ва уларнинг ҳар иккиси АПЛдан. Гар "Арсенал"нинг уэльслик ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи ва "Тоттенхэм"нинг даниялик этакчиси Кристиан Эриксен. Рэмзи ёзда эркин агентга айланади ва қишдаёқ янги клуби билан оғзаки келишувга эришиши мумкин. Эриксен эса "шпорлар" билан амалдаги шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти.

Шуни қўшимча қилиш керак-ки, Рэмзи билан боғлиқ вазиятни "Бавария" ҳам кузатиб бормоқда. Эриксен эса "Барселона"га ўтишга қарши эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Tuttosport