"Ювентус" ярим ҳимоячисида жароҳат

8 дек 2019, 21:20
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкурнинг тиззасидан шикастлангани маълум бўлди.

22 ёшли уругвайлик "Лацио"га қарши ўйиннинг (1:3) биринчи бўлимида жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Текширув натижаларига кўра, Бентанкур тизза бўғимларидан шикастлангани маълум бўлди. Тикланиш муддати ҳақида маълумот берилмаган. 

Жорий мавсум Бентанкур А Сериянинг 12 ўйинида 4 та ассист қайд этди.  


Ўхшаш янгиликлар


Манба: juventus.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›