

23 ёшли футболчи Туринда йилига 4 млн. евро (+бонуслар) ишлаб топади. Келишув 5 йилга мўлжалланган.
Эмре Жаннинг "Ливерпуль" билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади. Демак, қишда футболчи бошқа клублар билан музокараларни бошлаши мумкин. Жан хизматларига "Интер" ва "Реал" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсум хавбек АПЛнинг 12та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол урди ва 2та голли пас берди.



