

"AS" хабарига кўра, футболчига ушбу мавсумда имконият берилади ва кўпроқ ўйин амалиёти тақдим қилинади. Унинг кетишини Зинедин Зидан истаган бўлса-да, раҳбарият Йович кетган трансфер суммани оқлашига ишонмоқда. Агарда ушбу мавсумда Йович умидларни оқласа, жамоада қолади.
Ўтган мавсумда 22 ёшли Йович барча турнирларда 25 ўйинда 2 гол ва 2 ассист қайд этди.



