Якини “Эмполи”ни бошқаради

6 ноя 2018, 19:31
Жузеппе Якини “Эмполи” бош мураббийи этиб тайинланди.

54 ёшли мутахассис яқинда истеъфога чиқарилган Аурелио Андреаццолининг ўрнини эгаллайди.

“Эмполи” А серия 11 та учрашвда атига битта ғалабага эришиб, турнир жадвалида 18-поғонада бормоқда.

Якини илгари “Кьево”, “Сампдория”, “Сиена”, “Удинезе”, “Сассуоло” ва “Палермо” клубларида ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Эмполи" расмий сайти