Хунтелар фаолиятидаги юбилей голини урди

16 фев 2020, 22:47
Бугун Амстердамнинг "Аякс" клуби "Валвейк" (3:0) устидан ғалаба қозонди (Нидерландия чемпионати 23-турида).

Беллашувдаги 3-гол 36 ёшли Клас-Ян Хунтеларнинг номига ёзилди. Мазкур гол ҳужумчи учун профессионал фаолиятидаги 400-си бўлди. Шулардан 151таси "Аякс" сафида киритилганини эътироф этиш керак. 

Маълумот учун, катта футболдаги илк қадамини 2002 йилда ташлаган футболчи ПСВ, "Реал Мадрид", "Шальке" ва "Милан" сингари жамоаларда ҳам тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta