Хунтелаар футболчилик фаолиятини якунлаётганини айтди
13 дек 2020 19:55
Янгиликлар
Хунтелаар футболчилик фаолиятини якунлаётганини айтди
“Аякс” аъзоси Клаас-Ян Хунтелаар жорий мавсум якунида футбол билан хайрлашишини эълон қилди.
“Келажагим ҳақида кўп ўйладим. Бу менинг охирги мавсумим бўлади. Уни юқори кайфият билан охиригача ўтказаман.
Кейин нима бўлади? Бироз вақт оилам билан бўламан ва озгина дам оламан. Ундан сўнг эса мураббийликка ўқиб, диплом олмоқчиман”, дейди 37 ёшли нидерландиялик.
Хунтелаар фаолияти давомида “Аякс”дан ташқари, ПСВ, “Реал”, “Милан”, “Шальке 04” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар