

Сешанба куни 32 ёшли футболчи «Далянь Ифан»га рад жавобини берди. Хитой клуби раҳбарлари унга йилига 10 миллион евролик узоқ муддатли шартнома таклиф қилишди.
Жиру АПЛда қолиб Франция терма жамоасида ўйнашда давом этмоқчи.
2019 йилда француз 5та ўйинда майдонга тушди. Улардан фақат биттасида асосий таркибда ўйнади. Умуман олганда у янги йилда 168 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.




