Хави: "Менга "VAR" ёқяпти, у футболни адолатлироқ қилишда ёрдам бермоқда"

Omonjon To`xtamirzayev
20 мар 2023, 10:29
Чемпионат доирасидаги "Класико"дан кейин Хави "Реал"нинг бекор қилинган голи ҳақида гапириб ўтди.

Ушбу вазият 81-дақиқада, ҳисоб 1:1 бўлиб турганда, рўй берганди.

"Яққол офсайд. Бу илмий факт. Анчелотти ўйиндан ташқари ҳолат борасида шубҳаланаётгани менга ғалати туюлди. Бу ерда иккинчи вариант йўқ, ўйиндан ташқари ҳолат бор эди.

Менга "VAR" ёқяпти, чунки у футболни адолатлироқ қилмоқда, айниқса ўйиндан ташқари ҳолатлар билан боғлиқ вазиятларда", – деди "Барселона" устози.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia