Хамес Родригес жароҳат туфайли клублар ўртасидаги ЖЧни ўтказиб юборади

Narzulla Saydullayev
8 дек 2014, 14:05
«Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес жамоасига клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ёрдам бера олмайди.
«Ўйлашимча, Хамес Марокашда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди. Мушакларни бу қадар тезда тузатиб бўлмайди», – дейди «Реал» устози Карло Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, колумбиялик футболчи Испания примеросининг сўнгги турида «Сельта» билан ўйинда (3:0) жароҳат олди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru