

Бу ҳақда Родригеснинг дўсти, колумбиялик хонанда Пипи Пелаес маълум қилди.
"Сўнгги марта Хамесга "Реал" ҳақида савол берганимда, у клубга қайтиш нияти йўқлигини айтганди. Бошқа савол бермадим. Фақат воқеалар ривожи борасида гап очдим. Хамес нима бўлишини билмайман деди" - дейди Пелаес.
"Реал" ва Родригес ўртасидаги битим 2021 йилнинг ёзигача амал қилади. Унинг "Бавария"даги ижараси 2019 йилда якунига етади.



