

Жароҳатидан фориғ бўлиб сафга қайтган Каллум Хадсон-Одои тез орада “Челси” билан 5 йиллик янги битимга имзо чекади. Фрэнк Лэмпард ёш футболчига тўлақонли ишонч билдиришни ният қилган. Шу боисдан ҳам “аристократлар” Каллум бўйича келиб тушган барча таклифларни рад этган.



