

"ESPN" маълумотига кўра, қишда Лондон клуби "Манчестер Юнайтед" билан ҳимоячи трансфери борасида музокаралар олиб боради. Қайд этилишича, "болғачилар" футболчиси Курт Зума қишда Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиши кутилмоқда. Магуайр эса "Вест Хэм"да унинг ўрнини босиши керак бўлади.
Ушбу мавсумда Магуайр АПЛда 3 ўйинда қатнашиб, 1 ассист муаллифи бўлди.



