Верратти: "Барселона"га ўтмаганимдан мамнунман"

Mirjalol Normatov
17 апр 2018, 13:31
ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти "Барселона"га ўтмаганидан хурсанд.

"Ўз қароримдан мамнунман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўшанда тўғри қарор чиқарганимдан хурсандман. ПСЖда қолишни истаганман. Бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман", - деди Верратти.

Хавбек бу мавсумда 1-Дивизионнинг 22 учрашувида майдонга тушиб, 3та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L`Equipe