

- Бу баҳс шунчаки ўртоқлик учрашуви ёки дўстлар ўртасидаги баҳс эмас. Мен ҳар бир ўйинни ютишни истайман. Биз тўғри йўлдан кетаётганлигимизга ишонамиз. Жамоани руҳан янада яхшироқ тайёрлашимиз лозим.
Эртанги ўйинда Вератти, Дзадза, Бернардески каби футболчилар иштирок этишга шай.Кимларни майдонга туширишни энди ҳал этамиз. Таркиб танлаётганда футболчиларнинг ҳолатига эътибор қаратамиз. Масалан Эдер ва Кандрева жисмоний тарафлама бироз зўриқиш ҳис этишмоқда.



