

"Мен бир неча бора клуб раҳбариятига топ-футболчиларни олиб келиш борасида талаб билан чиққанман. Бироқ ҳеч қачон сўраган футболчиларимни сотиб олиб беришмаган. "Юнайтед"нинг трансфер сиёсатидан ва яна бир қанча шахслардан хафаман. Ҳа, мен ҳиссиётларга берилувчан инсонман. Аммо қандай бўлсам, шундайман", - деди ван Гал.
Голландиялик мураббий "Манчестер Юнайтед"да 2014-2016 йиллар давомида ишлади ва фақатгина Англия кубогини қўлга киритди.



