Ван Дейк: "Мен академиядан қувишларига сал қолганди"

Mirjalol Normatov
11 май 2020, 20:12
АПЛнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири Виржил ван Дейк бир вақтлар клуб академиясидан ҳайдалиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"10 йил давомида "Виллем II" академиясида ўйнаганман. 16 ёшлигимда мени кетказиб юборишмоқчи бўлишган. Ўшанда бўйим паст ва жисмоний имкониятларим унчалик яхши эмасди.

Ёз ойига келиб, тезда ўсиб кетдим ва барчаси яхши бўлди. Ҳатто бўйим тез ўсганидан мушакларим тез-тез жароҳат олиб турарди. Бўйимнинг узунлигидан катта қадамлар ташлашни бошладим", - деди ван Дейк.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal