

“Голландия терма жамоаси соврин қўлга киритишга тайёр. Айни пайтда жамоада тажрибали ва ёш футболчилар уйғунлашган.
Роналду ҳақида гапирадиган бўлсак, уни фақат жамоавий ҳаракат орқали тўхтатиб қолиш мумкин. Унга нисбатан персонал футболчини қўйиш фойда келтирмайди”, дея ван дер Вартнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Bild.
Португалия-Голландия учрашуви бугун, 9 июнь куни Порту шаҳридаги “Драгау” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.



