Вальдес "Барселона"га қайтмоқда

Alisher
6 июл 2019, 18:41
"Барселона" собиқ дарвозабони Виктор Вальдес клубга қайтиши мумкин.

Каталонияликлар президенти Хосеп Мария Бартомеу уни клуб мураббийлар штабига қўшиш мақсадида музокаралар олиб борилаётганлигини тасдиқлади.

- Мен Вальдес билан гаплашдим, - дейди Бартомеу. Агар у қайтса зўр иш бўлар эди.

Виктор Вальдес "Барселона" тарбияланувчи ҳисобланади. У каталонияликлар таркибида 2014 йил ёзига қадар фаолият кўрсатган. Ярим йилдан сўнг эса эркин агент мақомида МЮ билан шартнома тузган.

У 2016/17 йилги мавсумда "Мидлсбро"да ўйнаганидан  сўнг фаолиятини якунлаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport