"Уотфорд" устози Грасия клуб билан шартномани узайтиради

Aslanov Jasurbek
11 окт 2018, 12:43
"Уотфорд" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Хавьер Грасия ишидан мамнун.

Клуб 48 ёшли испаниялик билан шартномани узайтирмоқчи. Томонлар янги 3 йиллик битимни имзолашга яқин. Шартноманинг барча шартлари келишиб олинган.

Амалдаги битим 2019 йилнинг ёзида якунига етади. "Уотфорд" 8та турда 13 очко тўплаб, АПЛ жадвалининг 8-ўрнини банд қилиб турибди.

Олдинроқ, Грасия АПЛнинг августдаги энг яхши мураббийи деб топилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph