Грасия: "Биз МЮдан кучлироқ эдик"

Mirjalol Normatov
31 мар 2019, 16:40
"Уотфорд" бош мураббийи Хавьер Грасия АПЛнинг 32-тури доирасида "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубиятдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Уотфорд" МЮдан кучлироқ эди. Жамоа яхши ўйин кўрсатди, бироқ натижа жуда ёмон бўлди. Биз биринчи бўлимни тўлиқлигича назорат қилдик, вазиятлардан фойдалана олмадик. Рақибдан кўра кўпроқ тўп билан бўлдик. Гол урмаганимиз учун рақиб бизни жазолади.

Олдинда ўйинлар жуда кўп. Бироқ бугунги натижадан бироз жахлим чиқди. Яхши ўйнадик, вазиятлардан голлар урмадик", - деди Грасия.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express

Сўнгги янгиликлар

Барча ›