Туре, Насри, Жеко ва уч нафар футболчи «Сити»дан кетиши мумкин

Narzulla Saydullayev
14 апр 2015, 09:28
«Манчестер Сити» раҳбарияти ёзда таркибда каттагина ўзгаришларни амалга оширмоқчи.
Клубни бир йўла 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин: Яя Туре, Самир Насри, Эдин Жеко, Александар Коларов, Гаэль Клиши ва Стеван Йоветич. «Шаҳарликлар» раҳбарияти бу футболчиларнинг ушбу мавсумдаги ўйинларидан қониқишмаяпти.

Бу футболчиларнинг сотувидан тушган пуллар эвазига «Манчестер Сити» ярим ҳимоя ва ҳужумни кучайтирадиган ўйинчиларни харид қилмоқчи.

«Сити» нишонида турган футболчилар рўйхати: «Вольфсбург» вакили Кевин Де Брюйне, «Ювентус» ярим ҳимоячиси Поль Погба, «Ливерпуль» аъзоси Рахим Стерлинг ва «Эвертон» вакили Росс Баркли.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru