Туран 48 соат ичида "Барселона"ни тарк этади

Aslanov Jasurbek
10 янв 2018, 18:00
"Барселона" ярим ҳимоячиси Арду Туран Туркияга қайтади.

Олдинроқ "Истанбу Башакшехир" каталонияликлар билан музокара ўтказаётган эди, турк клуби президенти эса Туран билан шахсан суҳбатлашди.

Бугун, 10 январь, "Истанбул Башакшехир" устози Абдулла Авчи келишув амалга ошишга яқинлиги ва бунинг учун клуб президентига раҳмат айтганини маълум қилди. Трансфер 48 соат ичида амалга ошади.

"Бу осон трансфер бўлмади. Арда - узоқ вақт ичидаги бизнинг мақсадимиз. Бу трансфер учун президентга раҳмат айтамиз" - дейди Авчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›