"Тоттенхэм" "Порту" вингери Луис Диас учун 45 млн евро таклиф қилди

Alisher
26 янв 2022, 14:57
"Порту" вингери Луис Диас Маруланда "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин.

Журналист Педро Сепульведанинг маълумотига кўра, Лондон клуби португалияликнинг трансфери учун 45 миллион евро таклиф қилди.

Таклиф ўз ичига маълум шартлар эвазига фаоллашадиган бонусларни олади.

"Шпорлар" "Порту"га қарор қабул қилиш учун 48 соат вақт берди.

25 ёшли ўйинчи жорий мавсум Португалия чемпионати доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 4та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/pedromsepulveda

Сўнгги янгиликлар

Барча ›