Тошкентда футзал ҳакамлари учун ФИФА семинари ўтказилмоқда

Aziz Tukhtamuradov
24 авг 2015, 17:45
24 август куни Тошкентдаги “Рамада” меҳмонхонасида футзал ҳакамлари учун ФИФА томонида ташкил этилган семинарлар бошланди.

30 нафар футзал ҳаками иштирок этаётган ушбу ўқув-машғулотлари 28 августга қадар давом этади. 24 август куни бўлиб ўтган очилиш маросимида Ўзбекистон Футбол Федерацияси биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ҳам иштирок этди.

Семинарлар Малайзиялик ФИФА инструктори Бадрул Калам томонидан олиб борилмоқда.

Таъкидлаш керакки, ўқув-машғулотларда назарий дарслардан ташқари ҳакамларнинг жисмоний тайёргарликлари ҳам синовдан ўтказилади.

Семинарнинг ёпилиш маросими 28 август куни соат 13:00да, “Рамада” меҳмонхонасида бўлиб ўтади.


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: the-uff.com