Торил: "Хесе ўзининг энг яхши ҳолатида "Реал"даги хар қандай футболчи билан рақобатлаша олади"
Aslanov Jasurbek
4 дек 2014, 14:18
"Кастилья" ("Реал"нинг иккинчи жамоаси) бош мураббийи Альберто Торил "Қироллик клуби" ҳужумчиси Хесе Родригес номига илиқ сўзлар айтди.
"Бундай жароҳатдан сўнг сафга қайтиш жуда қийин. У тренажор залида кўп ишлади, энди майдонда ҳаракат қилиши керак. Хесе доимо кучли ва тезкор бўлган. У ўзининг энг яхши ҳолатида "Реал"даги хар қандай футболчи билан рақобатлаша олади" - дейди Торил.