Терма жамоа сафида хет-трик қайд этиш учун Холандга 6 та учрашув кифоя қилди

12 окт 2020, 08:35
Норвегия терма жамоасининг 20 ёшли ҳужумчиси Эрлинг Холанд Миллатлар лигасида доирасида Руминия термасига (4:0) қарши беллашувда ёрқин ўйини билан ажралиб турди.

Squawka маълумотларига кўра, Холандга терма жамоа сафида хет-трик қайд этиши учун 6 та ўйин етарли бўлди. Қолаверса, Руминияга қарши беллашувда Эрлинг рақиб дарвозасига 7 марта аниқ зарба беришга эришди.

Эрлинг Холанд 2019 йилнинг сентябрида Норвегия терма жамоаси сафида Мальтага (2:0) қарши баҳсда дебют ўйинини ўтказганди. 20 ёшли ҳужумчи термаси сафида 6 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Squawka Football