

"Ўйин давомида мураббийнинг кўрсатмаларига тўлиқ амал қилдик. Бу нарса бизга уч очкони тақдим этди.
Япония терма жамоасини турнир ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бири ҳисоблайман.
Ҳозирги чемпионатнинг 2010 йилги турнир билан фарқи? 6 йил олдинги турнир билан бу сафаргисини ўртасидаги фарқ катта. Бу йилги чемпионатда ташкилий томонлама қулай шароитлар яратилганини кўришимиз мумкин", дея ўз фикрларига якун ясади таиландликларнинг энг кучли футзалчиларидан бири Супхаут Туэнклан.




