

"Рэшфорд топ-форвард даражасига чиқиши мумкин. У Кейн даражасидаги ўйинчи бўлишига ишончим комил. Унинг салоҳияти бунинг учун етарли. Маркус ажойиб тезликка эга. Шунингдек, тўп билан муомала қилиш, жисмонан бақувватлигини ҳам алоҳида айтиш керак. Рэшфорд билан ишлаш қувонарли. У ўйинда мукаммал боғлам вазифасини ўтаб беради", — дея Сульшернинг сўзларини келтиради ESPN нашри.



