

ОАВ маълумотларига кўра, айни дамда ПСЖ шарафини ҳимоя қилаётган бразилияликка "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес қизиқиш билдирмоқда.
"Неймарни "Реал"га ўтишига ишонмайман. Уни билганим учун шундай деяпман. У "Барселона" ва дўстлари билан фахрланарди. Неймар - катта одам ва ҳар бир қадами учун ўзига ҳисобот беради. Унда бошқа чақирувлар бўлганини қабул қилишимиз керак" - дейди Суарес.



