Спаллетти: “У менга Веа ва ван Бастенни эслатмоқда”

Eldor Akmurzayev
7 ноя 2021, 09:40
“Наполи” устози Лучано Спаллетти шогирди Виктор Осимхен ҳақида фикр билдирди.

“У Веага ўхшайди, балки техника тарафдан унчалик кучли эмасдир, аммо Осимхен ўша даражадаги футболчи. У менга ван Бастенни ҳам эслатмоқда. Виктор ҳали ёш ва унинг даражасига ҳам чиқа олади”, дейди Спаллетти.

22 ёшли нигериялик жорий мавсум “Наполи” либосида 12 баҳсда қатнашиб, 9+2 натижага эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Football Italia