Шота Арвеладзе "Пахтакор" мураббийлари учун семинар ўтказди

Tolibjon Qosimov
28 фев 2018, 18:28
"Пахтакор" бош мураббийи клубдаги бошқа мураббийлар учун семинар ўтказди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Унда Шота Юстинович асосий жамоа тактик услуби, машғулот жараёни, ҳар бир футболчига индивидуал қандай ёндошиш зарурлиги ҳақида тажрибаси билан ўртоқлашди. Жамоада амалга оширилган ўзгаришлар хусусида таъкидлаб ўтди.

Семинарга "Пахтакор" футбол академияси, ёшлар, аёллар ва иккинчи жамоа мураббийлари ташриф буюришди. Улар ўзлари учун муҳим саналган жиҳатлар юзасидан Шота Арвеладзе билан суҳбатлашиб, зарур сабоқларни ўзлаштиришди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz