

Улар орасида Элдор Шомуродов ҳамда Матиас Норманнинг шартномасида товон пулининг миқдори тўғрисида маълумот келтирилмаган.
Қайд этиш жоизки, 2019 йилнинг июлида “сариқ-кўклар” Шомуродовнинг шартнома муддатини 5 йилга узайтиришганди ва янги келишувга кўра, баъзи бандларга ўзгаришлар киритилган бўлиши мумкин.
Жорий мавсум, ўзбекистонлик форвард Россия клуби сафида 19 ўйинда қатнашиб, 10+5 натижа кўрсатди. Элдор 2017 йилдан буён ростовликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
23 ёшли Норманн эса РПЛ-2019/20'да 16 баҳсда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 4та голга ассист бўлди. Норвегиялик хавбек 2019 йилнинг январидан бошлаб ушбу жамоада ҳаракат қилмоқда.



