Шавкат Мирзиёев ЖЧ-2018 очилишида иштирок этади

Aslanov Jasurbek
13 июн 2018, 15:43
Ўзбекистон Републикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 очилиш маросимида иштирок этади.

Бу ҳақда "Meduza" нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 14 июнь куни Москвадаги "Лужники" стадионида бўладиган очилиш маросимида 17 мамлакат раҳбарлари қатнашишади. Рўйхат асосан МДҲ ва Лотин Америкаси мамлакатларидан ташкил топган. Шимолий Корея номидан Юқори халқ йиғилиши президиуми раиси Ким Ён Нам қатнашади.

Қайси мамлакат раҳбарлари ЖЧ-2018 очилиш маросимида иштирок этади?

Ўзбекистон, Абхазия, Озарбайжон, Арманистон, Белорусь, Боливия, Қозоғистон, Қирғизистон, КХДР, Ливан, Молдавия, Панама, Парагвай, Руанда, Саудия Арабистони, Тожикистон, Жанубий Осетия.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›