"Севилья" Сусони харид қилди

20 июл 2020, 21:50
Андалусиянинг "Севилья" клуби "Милан"дан ижарага олинган Сусонинг трансфер ҳуқуқини сотиб олди.

26 ёшли ярим ҳимоячи билан 5 йиллик шартнома имзоланди. Marca нашри хабар беришича, испан клуби футболчи учун 21 млн евро тўлаган.

Маълумот учун, мавсумнинг иккинчи қисмида "Севилья" тарикибига келиб қўшилган Сусо 19 ўйинда майдонга тушиб, 1 тадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›