"Севилья" келаси мавсум Nike билан шартнома тузадими?

Aslanov Jasurbek
3 апр 2018, 16:45
"Севилья" раҳбарияти техник ҳомийни алмаштириш ниятида.

2012 йилда клуб New Balance билан 5 йиллик шартнома тузган эди ва у узайтирилмади.

Андалусияликлар келаси мавсумдан Nike формаларида ўйнаши мумкин. АҚШ компанияси испан клубига ҳар йил 2,3 млн. евро тўлайди. Жамоа Чемпионлар лигасига чиқса 500 минг евро, Европа лигасида ўйнаса 100 минг евро олади.

Бундан ташқари, "Севилья" халқаро ва мамлакат ичидаги либос сотувидан фоиз олади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: www.footyheadlines.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›