

"Азар ажойиб ўйин ўтказди. У "Брайтон" билан баҳсда ҳам яхши ҳаракат қилди. Бизнинг омадимиз келган, чунки таркибда бундай футболчи бўлса, ғалаба қозониш осон.
100 млн. фунт (116 млн. евро) - ҳозирги бозорга эътибор берсак, Эден учун жуда паст нарх. Азарга ўхшаш футболчини топиш қийин. Аммо у янги тажрибага эга бўлишни истаса, уни ушлаб қолиш қийин бўлади. Биз Англиянинг энг яхши жамоаларидан бири бўлмоқчимиз, аммо футболчининг қарорини ҳурмат қилиш керак" - дейди италиялик мутахассис.



