Сантуш: “Португалия – ЖЧ-2018 фаворити эмас”

23 мар 2018, 01:43
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионатида терма жамоасининг имкониятлари ҳақида гапирди.

“Биз ўзимизни фаворит деб ҳисобламаймиз. Бизнинг бундай орзуимиз йўқ, аммо мақсадимиз аниқ: фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Пепе ва Данило жароҳати боис Миср ва Голландияга қарши беллашувларга чақирув олишмади. Жароҳат – бу футболнинг бир қисми. Бизда кўплаб футболчилар бор ва биз уларнинг имкониятларидан фойдаланмоқчимиз” , дея Сантушнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Португалия футбол федерациясиси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Португалия ФФ расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›